Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Пайғамбар с.а.в.га Маккадан Мадинага ҳижрат қилишга рухсат этилгач, инсон боласи қўллаши мумкин бўлган нажотга олиб борувчи сабабларни қўлладилар ва айни пайтда Қурайш кофирларини ўзларидан буришини, уларнинг макридан нажот беришини, Мадинага соғ-саломат етказиб қўйишини сўраб, Аллоҳга дуо қилдилар.
Аллоҳнинг раҳмат ва саломларига эришгур бу зот шимолга, яъни Мадина тарафга юзланиш ўрнига жанубга юзланиб, Абу Бакр р.а. билан Савр ғорига яшириндилар. Қурайш ҳақидаги, унинг режалари ҳақидаги хабарларни Абу Бакрнинг ўғли Абдурраҳмон орқали билиб турардилар. Абдурраҳмон Маккага қайтаётганида унинг изларини ўчириш ва шу билан Қурайш кофирларини чалғитиш учун Абу Бакрнинг чўрисига унинг орқасидан қўйларни ҳайдаб боришни тайинлардилар. У кишини қидириш енгиллагунга қадар уч кун ўша ерда қолиб кетдилар. Кейин тўхтовсиз юриб, Мадинаи Мунавварага кириб бордилар. Ҳолбуки, Пайғамбар с.а.в. Мадинага соғ-саломат етиб олишларига ишончлари комил эди. Қурайшнинг кофирлари ғор оғзига келиб қолиб, Абу Бакр: «Агар бирортаси оёғи остига қараса, бизни кўради», деганида:
«مَا ظَنُّكَ بِاثْنَيْنِ اللَّهُ ثَالِثُهُمَا»
«Учинчиси Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима деб ўйлаяпсан?», деб жавоб бергандилар.
}فَقَدْ نَصَرَهُ اللَّهُ إِذْ أَخْرَجَهُ الَّذِينَ كَفَرُوا ثَانِيَ اثْنَيْنِ إِذْ هُمَا فِي الْغَارِ إِذْ يَقُولُ لِصَاحِبِهِ لاَ تَحْزَنْ إِنَّ اللَّهَ مَعَنَا {
– „Уни кофирлар икки кишининг бири бўлган ҳолида (яъни, бир ҳамроҳи билан Маккадан) ҳайдаб чиқарганларида унга Аллоҳ ёрдам берди-ку. Ўшанда икковлон ғорда бўлган пайтларида ҳамроҳига: «Ғамгин бўлма, шубҳасиз, Аллоҳ биз билан биргадир», дер эди“. [9:40]
Ҳижрат қилиб бораётган Пайғамбар с.а.в. ва Абу Бакрга етиб олиб, улар учун Қурайш тиккан мукофотни қўлга киритмоқчи бўлиб турган Суроқага,
«بِأَنْ يَرْجِعَ وَلَهُ سِوَارَا كِسْرَى»
89-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278
|